Ads

“Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо тез орада ўз лавозимидан озод этилади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатди.

Юқоридаги манбаага кўра Гаттузони истеъфога чиқаришга шахсан “россонерилар” бош директори Иван Газидис қарор қилган. Таъкидлаш керакки, ундан ташқари шунингдек жамоанинг спорт директори Леонардо ҳам ўз лавозимидан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” жорий мавсум А Серияда 5-ўринни қўлга киритди ва ЕЧЛга чиқа олмади.