Ads

“Милан” клуби бош мураббийи Винченцо Монтелланинг жамоадаги келажак тақдири ҳамон сўроқ остида қолмоқда.

Бироқ, Монтелланинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар сони унчалик хам кўп эмас. La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ягона номзод бу Женнаро Гаттузо ҳисобланади.

Агар “Милан” А Сериянинг навбатдаги турида “Сассуоло”га қарши баҳсда мағлубиятга учраса раҳбарият шу заҳотиёқ Монтеллани истеъфога чиқаради.

Маълумот учун, Гаттузо айни дамда “Милан”нинг ёшлар жамоасини бошқариб келмоқда.