"Милан"да захира варианти бор

CHERY AUTO

"Милан" жамоа бош мураббийлиги учун номзодлар кўриб чиқиш ишларини давом эттирмоқда.

Tecno

TuttoMercatoWeb маълумотига кўра, миланликлар аввал хабар берилганидек Ральф Рангник билан музокараларни давом эттириш билан бир қаторда "Бордо" бош мураббийи Паулу Соуза атрофидаги вазиятни ҳам кузатиб бормоқда.

49 ёшли Соуза учун А Серия бегона эмас. У 2015-2017 йиллар мобайнида "Фиорентина"ни бошқарган ва ўз ўрнини ҳозирда "Милан"ни бошқараётган Стефано Пиолига бўшатиб берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!