Ads

Италияда энг жиддий қарама-қаршиликлардан бири бу "Милан дербиси"дир.

Бир-бирига душман бўлган жамоадан иккинчисига кўчиб ўтиш ҳам ҳақиқий жасорат ҳисоблаанади. Ушбу мақолада "Милан"дан "Интер"га ўтиб кетган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.


1. Франческо Солдеро
1892 йилда таваллуд топган Солдеро "Милан" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1914 йилдан 1924 йилга қадар "россонерилар" таркибида 108 ўйинда 9 та гол урган эди. 1924 йили ярим ҳимоячи "Интер"га кўчиб ўтди. Бироқ Франческонинг ушбу жамоадаги ишлари юришмади. Бир мавсум давомида атиги 1 ўйинда майдонга тушган футболчи фаолиятига якун ясади.

2. Фулвио Колловати
Колловати 1957 йили туғилган. У ҳам "Милан" тарбияланувчиси бўлган. Фулвио 1976-1982 йилларда "Милан" либосида 158 учрашувда 4 та гол уриб, жамоа билан бирга чемпионат ва кубокда зафар қучди. Шунингдек у "россонерилар" билан "Б" cерияда ҳам зафар қучди. 1982-1986 йилларда "Интер"да 109 ўйинда 3 гол урган ярим ҳимоячи бирорта ҳам соврин юта олмади.

Давоми Фурқат Юсупов блогида