"Милан"га қарши ўйинда "Ювентус" иккита етакчисидан фойдалана олмайди

А Серия 31-тури доирасида "Ювентус" "Милан" билан меҳмондаги баҳсда етакчи футболчиларидан фойдалана олмайди.

"Торино"га қарши ўйинда ҳужумчи Пауло Дибала ва ҳимоячи Маттейс де Лигт навбатдаги сариқ карточкани олди ва бир ўйинга дисквалификация қилинди. Шу тариқа, улар энди Миландаги учрашувни ўтказиб юборади.

"Кеса синьора" вакиллари (75 очко) А Серия турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди, "россонерилар" эса (46 очко) олтинчи ўринда бормоқда.

"Милан" - "Ювентус" баҳси сешанба куни "Сан Сиро" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!