Шомуродов зўрлигини исботлаб қўйган ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди?

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Италия чемпионатини алоҳида эътибор билан томоша қилди. Ўтган йилнинг кузида Италияга кўчиб ўтган Элдор Шомуродов ўзбек футболчилари ҳам кучли бешлик чемпионатларида бошқа мамлакатлар юлдузларидан қолишмаган даражада ўйнай олишини исботлаб қўйди.

Тўғриси, тарихдан маълумки, Илёс Зейтуллаев тимсолидаги биринчи уриниш у қадар муваффақиятли чиқмаган эди. Йигирма йиллар муқаддам Илёс фаолиятини Италиянинг энг қудратли клуби “Ювентус”да бошлаб, у ёғига жамоалар нуфузи пастлаб борган эди. “женоа”да ҳам ўйнаганини яхши биламиз.

Элдор бошқача йўл тутди. Шомуродов Генуяга йўл олган пайтда “Женоа” аутсайдерлар қаторида юрганди. Ҳар ҳолда бу жамоанинг А Серияда ўз ўрнини сақлаб қолишдан ташқари, чемпионатни мусобақа жадвалининг ўрталарида якунлаганида ўзбек ҳужумчисининг ҳам ҳиссаси катта, эканини ҳамма эътироф этмоқда.

188826507_4594841467193404_711851609180389899_n

Тан олиш керакка, янги лигада Элдорнинг ўйини бир текис кечмади. Юлдузли онлари ҳам, танқидлар остида қолган пайтлар ҳам бўлди. Бу нормаль ҳолат. Мавсумни бир хил юқори савияда ўтказадиган футболчилар кам. Лекин мавсум охирига келиб, Шомуродов зўр ҳужумчи эканини исботлаб қўйди.  

Энг муҳими, Италия чемпионати охирига келиб, Элдорнинг ўйини очилиб кетгани терма жамоамиз учун аҳамиятлидир. Чунки Шомуродовни биз учун А Сериядан ҳам муҳим бўлган мусобақа – 2022 йилги жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш турнирининг ҳал қилувчи босқичи кутиб турибди. Элдор Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиси сифатида жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқишини ҳамма кутаётгани янгилик эмас. Зеро, жаҳон футболида биргина юлдуз ўз термасини мундиалга олиб чиққан ҳолатлар аввал ҳам кузатилган.

Жорий мавсумнинг сўнгги учрашувида “Женоа” футболчилари “Кальяри” меҳмони бўлди. Ўйин тақдирини Элдор Шомуродовнинг 15-дақиқада киритган ягона голи ҳал қилди. Бу вазиятда ўзбек ҳужумчиси қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, Николо Ровелла оширган тўпни мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа, охирги олтита учрашувда беш марта рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳамюртимиз умумий голлари сонини 8 тага етказиб олди.

188882852_4594841867193364_7776776766748416299_n

А Серия ўйинларида Элдор Шомуродов “Парма”, “Верона”, “Специя”, “Лацио”, “Аталанта” ва “Кальяри” жамоалари дарвозабонларини ожиз қолди. Ўзбек ҳужумчиси гол урган баҳсларда “Женоа” иккита ғалаба, битта дуранг қайд этиб, етти очкога эга бўлди.

“Кальяри” ва “Женоа” учрашувида футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаган машҳур сайт - whoscored.com мутахассислари ғалаба голи муаллифи бўлган ҳамюртимизнинг ўйинини 7 баллга баҳолади. Беллашувнинг энг яхши футболсичи сифатида Шомуродовни голли позицияга чиқарган Николо Ровелла эътироф этилди ва унга сайт ходимлари 8,4 балл берди.

Умуман олганда, ушбу баҳсда яна тўрт футболчи Шомуродовдан юқори балл олди –тўртта хавфли зарбани бартараф этган дарвозабон Альберто Палеари ва ярим ҳимоячи Кевин Стротман 7,5, ҳимоячилардан Кристиан Сапата 8, Эдуардо Гольданига 7,2.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, Элдор Шомуродовнинг А Сериядаги дебют мавсуми анча омадли чиқди. Мавсуми давомида жами 31 учрашувда саккизта гол урди ва битта голли пас оширди. Ўндан зиёд голда бевосита иштирок этди. “Женоа” футболчилари орасида голлар сони бўйича 11 та тўп киритган Маттиа Дестродан кейин Жанлука Скамакка билан бир хил – 8 тадан гол билан иккинчи ўринни эгаллади.

188634336_4594840983860119_908971708713846831_n

Шу билан бирга Элдор Шомуродов “Ювентус” ва “Рома” каби кучли жамоалар эътиборига тушганини ҳам таъкидлаш жоиз. Қолаверса, яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар вақтида ҳужумчимиз бошқа клублардан ҳам таклиф олиши кутилмоқда.

Ўзбек легионери ҳали Европада ҳам порлайди!

 Бизга Шомуродов керак!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Бизга шундай легионер керак! Мухлислар ўзбек футболчисини ўрнидан туриб олқишлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
23/05/2021 20:24
Элдор омадингни берсин оллохим, ишларингга ривож, куз тегмасин, энди Роналдо хам карди!