"Милан"га "Тоттенхэм" ҳимоячиси керак

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Серж Орье фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли футболчининг хизматларига "Милан"дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Гап шундаки, “россонерилар” раҳбарияти Орьени жорий ёзги трансферлар даврида “Вердер”га ўтиши кутилаётган Андреа Контига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Ўз навбатида “шпорлар” ҳам ушбу футболчисини сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Орье ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!