"Милан" мавсум сўнггида эркин агент мақомини оладиган "Порту" ярим ҳимоячиси Отавио билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи.

"Россонерилар" 25 ёшли футболчининг агенти билан музокараларга киришди.  Журналист Николо Скира маълумотига кўра, "Милан" бразилиялик футболчига 3 миллион евро маошга эга 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Отавио Португалия чемпионатининг жорий мавсумида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)