"Милан"нинг бўлажак бош мураббийи клуб раҳбариятига қатор талабларни қўймоқда

  • 12 май, 2020, 19:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германиялик мутахассис Ральф Рангник тез орада “Милан” клуби бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Tecno

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра, Рангник “россонерилар” раҳбариятидан ёзги трансферлар учун 75-80 миллион евро талаб қилмоқда. Бундан ташқари, у жамоага ўзининг 20 га яқин одамларини олиб келмоқчи. Рангникнинг режаларига кўра, жамоанинг ўртача ёши 22 дан юқори бўлмаслиги керак. Шу ўринда Ральф Рангник фаолияти давомида Германиядан ташқарида ишламаганини ҳам айтиш лозим.

Ҳозирда “Милан”ни Стефано Пиоли бошқариб келмоқда. Жамоа А Серияда 7-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!