"Милан"нинг икки нафар етакчиси "Ювентус"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин
"Милан" клубининг икки нафар асосий таркиб футболчиси жароҳат олди. Бу ҳақда Football Italia нашри маълум қилмоқда.
Айтиш лозимки А Сериянинг 30-туридан ўрин олган "Удинезе"га қарши баҳсда Жанлуижи Доннарумма ва Лукас Пакета жароҳат олган эди. Юқоридаги манбаага кўра кечаги ўйинда италиялик посбон мушакларидан жароҳат олган бўлса, бразилиялик ярим ҳимоячи ўнг оёқ товонидан лат еган.
Энди ушбу икки футболчи 6 апрель куни “Ювентус”га қарши бўлиб ўтадиган марказий баҳсни ўтказиб юборишлари мумкин.
Фикрлар