“Милан”нинг мавсумдаги илк ўйинида аншлаг бўлиши кутилмоқда
Ads

Италиянинг “Милан” клубининг мавсумдаги илк ўз майдонидаги расмий ўйинига қанча мухлис чипта сотиб олгани маълум бўлди.

Европа Лигаси саралашида Руминиянинг “Универститатя” клубига қарши “Сан-Сиро”да ўтадиган ўйинга айни вақтгача 60 мингга яқин чипта сотилгани маълум қилинди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ўйин кунигача хали икки кун бор. “Сан-Сиро” стадионининг сиғими эса 80 мингни ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, ушбу ўйин 3 август куни Тошкент вақти билан 23.45 да старт олади. “Россонерилар” Рикардо Родригеснинг ягона голи эвазига меҳмондаги илк ўйинни ўз фойдаларига хал этганини айтиш жоиз.