Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Ринату Саншеш “Милан” клубининг навбатдаги хариди бўлиши мумкин. Football Italia  нашри тарқатган хабарга қараганда “россонерилар” 19 ёшли футболчини дастлаб 7 млн евро эвазига 2 йилга ижарага олиб, кейинчалик 40 млн еврога сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси аъзоси Евро-2016дан сўнг “Бенфика”дан “Бавария” клубига 35 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Берилган маълумотларга кўра Саншеш мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. У мюнхенликлар сафига ўтганидан буён жами 25та учрашувда майдонга тушишга улгурган.