"Милан"нинг оромини олган 19 ёшли француз ким?

"Милан" "Тулуза" ярим ҳимоячиси Куадио Конени кўз остига олиб қўйди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 19 ёшли франциялик футболчини жорий қишки трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Бунинг учун улар француз клубига 5 млн евро таклиф қилмоқчи.

Коне “Тулуза” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!