Милинкович-Савичнинг агенти: Унинг нархи 100 миллион евродан кам эмас
Ads

Римнинг "Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичнинг агенти Матея Кежман мижозининг трансфер баҳосини айтди.

“Клублар дарвозабон учун 70-80 миллион евро сарфлаётан экан, Сергейнинг нархи 100 миллион евродан кам эмас. У ўз позициясида Европанинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. У улкан салоҳиятга эга”, - дейди сербиялик футболчининг агенти.