Миллатлар лигаси. Ана сенсация! Англия Венгрияга йирик ҳисобда мағлуб бўлиб ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади, Венгрия эса...

Миллатлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган Венгрия - Англия учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мазкур беллашувда Шалаи дубль қайд этди. Шунингдек, Надь ҳамда Газдаг ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, венгрияликлар "C" гуруҳида 7 очко тўплаган ҳолда, биринчи ўринни банд этди ва кейинги босқичга йўл олди. 2 очкоси бор инглизлар сўнгги поғонадан жой олган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!