Миллатлар лигаси. Бельгия Левандовски бошчилигидаги Польшани ер тишлатди

Миллатлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Бельгия - Польша учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар йирик 6:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Майдон эгалари сафида Троссард дубль қайд этди. Шунингдек, Витсель, Де Брюйне, Дендонкер ҳамда Опенда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Польякларнинг ягона голига Левандовски муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Бельгия ғалабадан сўнг очколари сонини 3 та қилиб олди ва "D" гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!