Миллатлар лигаси. Португалия очко йўқотди, Польша - Хорватия баҳсида эса жанговар дуранг
Миллатлар лигасининг 4-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди. А категориянинг биринчи гуруҳидан ўрин олган баҳс натижалари билан танишинг.
Польша - Хорватия ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилди. 5-дақиқада Зелински ҳисобни очган бўлса, Соса ва Сучичлар жавоб қайтаришди. Орадан кўп ўтмай Батурина фарқни иккитага ошириб қўйди. Аммо мезбонлар қайтиб олишди ва Залевскининг голидан сўнг Шиманськи имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Шу тариқа, хорватлар гуруҳда иккинчи, польяклар эса 3-ўринга жойлашишди.
- Европа - Лига наций УЕФА
- "Лига А"
Польша
- Sebastian Szymański 68'
- Piotr Zieliński 5'
- Nicola Zalewski 45'
Тугади
3
:
3
15.10.2024 23:45
Хорватия
- Borna Sosa 19'
- Petar Sučić 24'
- Martin Baturina 26'
Португалия сафарда Шотландия билан дуранг ўйнади ва гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолди.



Фикрлар