Миллий олимпия қўмитасида Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди
Ads

24 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида МОҚ бош котиби Жасур Матчонов, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва жамоа футболчилари Азиз Омонов, Ҳусниддин Ғофуровлар иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда олимпия терма жамоасининг БАА да ўтказилган Dubai Cup турниридаги иштироки ва жамоанинг Токио олимпиадасига тайёргарлик масалалари муҳокоама қилинди.

Равшан Ҳайдаров:

– Ушбу матбуот анжуманида иштирок этишдан мақсад нафақат турнир балки олимпия терма жамоасининг тайёргарлиги ҳақида ҳам маълумот бериб ўтмоқчимиз. Олимпия терма жамоасига жуда катта эътибор бериляпти. Иш жараёнини режалаштиришда 2020 йилгача стратегик режа ишлаб чиққанмиз. 2019 йил бошидан олимпия терма жамоаси учун йиғинлар ташкил этилади. Бунда футболчиларни саралаб олиш, ўйинни шакллантириш бўйича, руҳий ҳолат бўйича ишлар олиб бориляпти. Номзодлар уларнинг ҳаракатлари, жисмоний руҳий ҳолати бўйича таҳлил қилиб секин-секин бир қатор ишларни амалга ошириб боряпмиз. Dubai Cup мусобақасида йил давомида қилинган ишларнинг самарасини кўриб олишга муваффақ бўлдик. Мусобақада яхши савиядаги жамоалар қатнашди. Таркиб ва ўйинни шакллантириш бўйича  яхши ишлар олиб борилди.

photo_2018-11-24_14-24-21

Бу ғалаба футболчиларнинг руҳий ҳолати учун ижобий таъсир кўрсатди. Терма жамоанинг келгаси режалари ҳақида гапирадиган бўлсак, Суперлига ўйинлари ўз якунига етгач, 10 декабрдан яна йиғинларга киришамиз. Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этувчи  1-босқичи Тошкент ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган Осиё чемпионатига саралаш турниридаги саралаш турнирига жамоа тайёргарлигини кунма кун режалаштирганмиз. Январ ойида Туркия йиғини режалаштиришган. Февраль ойида эса Испаниядаги турнирда жамоа ҳолатини Европа клублари миқёсида текшириб олмоқчимиз. Мартда Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ўтказилади.

photo_2018-11-24_14-24-17

Осиё ўйинларида 1997 йилдан кичик бўлган бир нечта футболчилар иштирок этишди. Йиғинлар доирасида яна бир неча футболчилари жалб этилди. Ушбу терма жамоада Ҳусниддин Ғофуров, Бобир Абдухолиқов, Азиз Ғаниев каби футболчилар етакчилар қаторида бўлишади.

Танлов масаласи албатта қийин. Чунки кўпчилик футболчиларда халқаро тажриба етишмайди. Барча футболчиларга имконият берамиз. Биз иккинчи таркибни йиғганда футболчиларни шунчаки ўйнатиб жўнатиб юбормаймиз. Уларни биз психологик, жисмоний тестдан ўтказамиз. Айни ана шу жараён орқали футболчиларни саралаб оламиз. Шу пайтгача 165 та футболчини кўрикдан ўтказдик. Бундан ташқари, Zo’r TV томонидан ташкил этилган лойиҳа орқали ҳам биз мураббийлар билан Чиғатойда бир нечта футболчиларни кўриб олдик.

Талабимиз терма жамоада тўп сурувчи ҳар бир футболчи асосий таркибда ўйнаши керак. Агар захирага михланса, биз уларни жамоадан четлаштирамиз. Мен клуб мураббийлари билан доимий мулоқотдаман. Бунёдкорда ҳам битта ҳужумчи ўсиб келяпти. Дубайдаги мусобақада у ўзини кўрсатди. Аммо унга халқаро тажриба етишмайди.

Биринчи таркибга 30-32 та футболчи сараланди. Энди буёғига шу футболчилар билан ўйинни саралаш жараёни олиб борилади. Улар бир-бирини ҳар томонлама тушуниши муҳим аҳамиятга эга.

Хориждан кучли мураббий қидириш бўйича иш кетаётгандир. Бундан хабарим йўқ. Аммо режа ишлаб чиқиш бўйича юклатилган вазифани тўлалигича бажараяпман. Янги мураббий келган тақдирда ҳам унда янги режа ишлаб чиқиш имконияти йўқ. Келадиган мураббийга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрман.

Азиз Омонов:

Дубайдаги турнир биз учун яхши тажриба бўлди. Кучли жамоаларга қарши қанча кўп ўйин кўрсатсак, ўзимизга яхши.

photo_2018-11-24_14-24-12

Равшан Ҳайдаров:

Биз бу турнирни танлашдан яна бир мақсад йигитларга мусобақада иштирок этиш тажрибасини яна шакллантириш эди. Бунда икки кунда бир маротаба ўтказиладиган ўйинларда футболчиларни жисмоний тарафдан синаб олиш. Бундан ташқари футболчиларнинг руҳий ҳолатини ҳам синовдан ўтказиш. БААдаги турнирдаги баъзи ўйинларда ҳакамлар жамоага қарши бир неча қарорлар қабал қилишди. Шу пайтда футболчининг руҳий ҳолатини бир маромда сақлаши учун фойдали бўлди.

Ҳусниддин Ғофуров:

Жамоада ҳамма ҳамжиҳатликда ҳаракат қиляпти. Фтуболчилар бир-бири билан жамоа сифатида яхши тушунишяпти.   

photo_2018-11-24_14-24-08

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
24/11/2018 19:24
Хайдаров,узингиз ишлайверинг,жаа ишингиз юрушмаса ёнингизга иккита футболчини олиб Ахмаджоновдан кечирим сурайсиз тамом-вассалом.

Минбар

Барча блоглар