Миллий терма жамоа мураббийлиги учун унутиб қўйилган мутахассис

TIGGO 2 PRO

Тажрибали журналист ва шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийлиги учун кўрилаётган номзодлар сафига қўшиш мумкин бўлган тажрибали мураббийни ҳақида гапирди.

- Нега Равшан Ҳайдаровни унутиб қуймоқдамиз? 2007 йилда "Пахтакор"ни Ҳамдўстлик чемпиони қилган, 2018 йилда Хитойда ўтган қорли финалда Вьетнамни мағлуб этиб Осиё чемпиони бўлган ва "U-20 Осиё кубоги-2023"да Ўзбекистонни чемпионга айлантирган ҳам айнан шу мураббий бўлади. Шу билан бирга, терма жамоага Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби ёш футболчилар жалб қилинмоқда. Бундай ҳолатда эса Ҳайдаровни ҳам муқобил номзод сифатида кўриш мумкин, - деди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

Маълумот учун, SPORTS.UZ You Tube саҳифасидаги "Ўзбекча Футбол"нинг навбатдаги сонида машҳур шарҳловчи лойиҳа меҳмони бўлди. Мазкур подкаст давомида МТЖ мураббийлиги учун асосий номзод бўлган Темур Кападзе билан ҳам уяли алоқа воситаси орқали эксклюзив суҳбат амалга оширилди.

Тўлиқ суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/live/AfdPq6RU4j8?si=a4RyQagRE9RfPLhK

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Депутат Уктамович
22/01/2025 20:41
Тугри фикр, лекин Кападзе уже тайинланди , Темурга омад тилаб, хар томонлама кумаклашиш керак Равшан акадан маслахат олса кам булмайди