Милнер Жота хотирасига ҳурмат сифатида рақамини ўзгартирмоқда

39 ёшли ярим ҳимоячи Жеймс Милнер янги мавсум олдидан рақамини алмаштирди. Яқинда "Брайтон" билан шартномасини яна бир йилга узайтирган собиқ "Ливерпуль" футболчиси 6-рақам ўрнига 20-рақамни танлади.

Милнернинг сўзларига кўра, бу қарор Диогу Жота хотирасига бўлган ҳурмат ифодаси сифатида қабул қилинган:

"Карлос Балеба ўз рақамини ўзгартиришни режалаштираётганини эшитганимда, 20-рақам бўшашиши аниқ бўлди. Мен эса бу рақамни қабул қилишни хоҳладим — Диогу Жота хотираси учун. У мен ўйнаган энг яхши футболчилардан бири эди ва ажойиб дўст ҳам бўлган.

Бу рақамни Англия Премьер-лигасида кийиш мен учун катта шараф бўлади" — дея таъриф бериб ўтди мерсесайдликларнинг собиқ футболчиси.

Шу тариқа, Милнер янги мавсум АПЛда 20-рақам остида тўп суриши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!