Мино Райола ва Холанднинг отаси Барселонага етиб келди

"Боруссия" Дортмунд клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг отаси Альф-Инге ва агенти Мино Райола айни дамда Барселонада бўлиб турибди, деб хабар бермоқда Испаниянинг "Sport" нашри. Нашрнинг маълум қилишича, уларни Барселона марказий аэропортида Жоан Лапортанинг энг яқин ёрдамчиси кутиб олган. 

Ушбу шартнома масаласидаги илк музокаралар бошланиб кетганлиги хусусида ҳам ахборот берилмоқда. Мино Райоланинг "Барселона" билан яхши алоқаларга эга эканини инобатга олган ҳолда, ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли мавжудлигини таъкидлаб ўтиш зарур. 

Аммо коронавирус пандемияси юзага келтирган молиявий қийин аҳволда "кўк-анорранглилар" норвегиялик футболчи учун талаб этилаётган катта миқдордаги пулни тўлаб бера олмаслиги мумкин. 

Эрлингнинг "арилар" билан тузган шартномаси 2024 йилгача амал қилади. 20 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол ва 8 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!