Миразизбек Мирзаҳалилов эртага жанг қилади ёҳуд Душанбеда супер бокс оқшоми!

Хабар бериб ўтганимиздек, 16 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри IBA Champions Night оқшомига мезбонлик қилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати унда ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов IBA чемпионлик камари учун элиминатор жангида Мексика вакили, ҳали мағлубиятга учрамаган Луис Родригесга қарши жанг қилади. Шунингдек, ҳозирда Озарбайжон терма жамоасида мураббийлик фаолиятини олиб бораётдан ўзбекистонлик мураббий Равшан Ходжаевнинг ҳам 2 нафар шогирди рингга кўтарилади.

Тўлиқ жуфтликлар:

Шаробиддин Атаев (Россия) - Алфонсо Гомингес (Озарбайжон) IBA чемпионлик камари учун

Шавкат Раҳимов (Тожикистон) - Эдуардо Нунес (Мексика) енгил вазн IBF элиминатор жанги

Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) - Луис Родригес Окана (Мексика) ярим енгил вазн IBA элиминатор жанги

Баҳодир Усмонов (Тожикистон) - Лал Чу Ин (Тайвань) енгил вазн IBA Осиё камари учун

Муҳаммад Ёқубов (Тожикистон) - Давид Чалабиев (Озарбайжон) рейтинг жанги.

Бугун вазн ўлчаш маросими ҳамда Face to Face маросими бўлиб ўтади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!