Миржалол Қосимов: "Бизни Наманганда мавсумни якунловчи ўйин кутмоқда"
Суперлига 25-туридан ўрин олган АГМК – “Олимпик” (6:0) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
“Жамоамиз учун бугунги ўйин ОЧЛга йўлланма берувчи баҳс бўлгани туфайли ҳам муҳим эди ва футболчилар ушбу ўйиндаги вазифани аъло даражада уддалашди. АГМК тарихда учинчи маротаба халқаро мусобақада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди”, – деди Қосимов
Ноқулай об-ҳавога қарамасдан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат айтаман ва бугунги ғалабани уларга бағишлаймиз. Жорий мавсумдаги охирги уй учрашувимизни юқори нотада ва аъло кайфиятда тугатдик.
Эндиликда бизни Наманганда мавсумни якунловчи ўйин кутмоқда. Ушбу баҳсда ҳам ғалабага интилиб, максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз”.
Фикрлар