Миржалол Қосимов бу борада биринчи бўлди!
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Эйр Форс" учрашуви якунига етди. Афсуски, унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида зафар қучди.
Вакилларимиз сафида ягона голга Ҳақназари муаллифлик қилди. Ироқликларнинг икки голига Али Жассим ва Санжар Турсунов (автогол) муаллифлик қилди.
Олмалиқлар устози Миржалол Қосимов ОФК Чемпионлар Лигаси (саралаш ва финал босқичи)да мураббий сифатида 50 та ўйин ўтказган биринчи ўзбекистонлик мутахассисга айланди.
Фикрлар