Миржалол Қосимов: Дўстлик ғалаба қозонди
Суперлига 15-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – ОКМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида жуда ҳам суст ўйин кўрсатдик. Аммо таймнинг қолган ярим соатида ўз даражамизни намойиш қилдик. Иккинчи бўлимда эса голга қадар яхши ҳаракат қилдик. Тушунарсиз тарзда яна имкониятлардан фойдалана олмадик. Дўстлик ғалаба қозонди. Бизга иккинчи гол етишмади. Ҳужумчилар масаласида муаммолар бор. Умуман, тўпурарлар жадвалига қарасак, бирорта ўзбек футболчисини кўрмайсиз.
Ҳар бир ўйин шиддатли ўтмоқда. “Металлург” – “Навбаҳор” ва “Пахтакор” – “Нефтчи” учрашувлари юқори савияда ўтди. “Турон” ҳам ғалаба қозонди. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Турнир жадвалига назар солсак, жуда ҳам зич эканини кўрамиз. Шундай экан, бизни август ва кузда жуда ҳам қизиқарли баҳслар кутиб турибди”, – деди Қосимов.
Фикрлар