Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа"
Ўзбекистон Кубоги доирасида АГМК клуби “Локомотив” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу беллашувдан сўнг, олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўйин хусусида фикр билдирди.
- Шиддатли, тезкор ва қарама-қарши ҳужумларга бой учрашув кўрдик. Ўйлайманки, дуранг адолатли натижа бўлди. Бизда ҳам, "Локомотив"да ҳам бир қанча қулай имкониятлар кузатилди. Ҳеч қандай вақт чўзишларсиз, юқори темпдаги қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ҳеч бир жамоа иккинчи рақам остида ўйнамади.
Биз ҳар хил тактик услубларни синаб кўрамиз. Бугун ҳам жамоа янги тактикада ўйинни бошлаб, кейин учрашув давомида схемани ўзгартирдик. Чемпионат давомида 2 ёки керак бўлса 3 ҳужумчи билан ҳам ўйнаб кўрамиз. Бугун янги тактикани синовдан ўтказдик. Мавсум бошиданоқ кутилмаганда жароҳатлар кузатила бошланди. Дисквалификация ва жароҳатлар кўп бўлди. Секин-аста тўлиқ таркиб бўляпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб, мавсум давомида ҳар хил тактик услубларни тадбиқ этамиз".
АГМК матбуот хизмати.
Фикрлар