Миржалол Қосимов: Ҳавони совуқлиги футболчилар учун айни муддао

Хабарингиз бор, 4 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финал беллашуви ўтказилади. Унда “Бунёдкор” – “Локомотив” қарама-қаршилиги кузатилади. Мазкур баҳс олдидан бугун “Бунёдкор” стадионида ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов ва Рустам Ашурматовлар иштирок этишди.

- Кубокни қўлга киритганимизга ҳам анча бўлди. Қолаверса, чемпионатда медаллардан қуруқ қолдик. Эртага ғалаба қозонсак, катта эшиклар очилади. Биз ҳар доим ОЧЛда иштирок этганмиз. Шунинг учун эртага астойдил ҳаракат қилиб, яна халқаро мусобақага йўл олишга интиламиз.
Эртага яхши ҳаво бўлади. Совуқ бўлиши яхши. Чунки бунда футболчилар тўхтаб қолмайди. Тўхтаса шамоллаб қолади.
Шоҳруҳ Гадоевнинг аҳволи анча яхши. У эртага майдонга тушишига умид қиламан. Қолганлар ҳам яхши аҳволда. Қаттиқ жароҳат олган футболчилар йўқ.
Рустам Ашурматов: Мен олдин ҳам кубок финалида иштирок этганман. Бу иккинчи финал. Олдингисида мағлубиятга учраганман. Шунинг учун аввалги мағлубиятдан хулоса чиқарганман, - дейди футболчи ўз интервьюсида.