Миржалол Қосимов жамоаси ОЧЛ саралаш ўйинини қайси стадионда ўтказиши маълум

ОКМК Чемпионлар лигаси саралаш учрашуви учун ОКМК спорт мажмуасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

ОФК комиссари саралаш баҳси олдидан стадионни тўлиқ инспексия қилади. Комиссарнинг ижобий хулосаси ОКМК учун гуруҳ беллашувларида ҳам шу стадиондан фойдаланишни кафолатлаши мумкин. Бунинг учун, албатта, ОКМК гуруҳ босқичига ҳам йўл олиши керак.

Саралашда ОКМК 15 август куни Ўмоннинг "Aс-Сииб" клубига қарши майдонга тушади. Ушбу қарама-қаршилик 20:00да старт олади.

P/S. ОКМК майдони расмий учрашувларни қабул қилишга тайёр. Прожектор эса 1 августга қадар талаб этилган кўринишга келтирилади.

photo_2023-07-11_10-36-24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!