Миржалол Қосимов: Кетма-кет йўл қўйилган хатолар қимматга тушди
Суперлига 2-туридан ўрин олган ОКМК – “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Оддий вазиятларда ҳам хатога йўл қўйдик. Биринчи бўлимда ўзимиз уларга вазиятлар яратиб бердик. “Бунёдкор” зич ҳимояланди. Рақиб ҳужумчилари ҳам қарши ҳужумда ноқулайликлар яратди. Пенальти ҳам йўқ жойдан содир бўлди. Комилов нотўғри пас берди. Қолаверса, Эргашев ҳам оддий ўйнаб, тўпни майдондан чиқариб юбориши керак эди. Кетма-кет йўл қўйилган хатолар қимматга тушди.
Мен қўл остимдаги барча футболчиларга имкон беришга ҳаракат қиламан ва тез-тез ротация қиламан. Бундай хатолар ҳаммада ҳам учраши мумкин, масалан Раҳимов ҳам худди шундай гол ўтказиши мумкин эди. Жамоалар ҳали жисмонан тайёр эмас. “Насаф”нинг кечаги баҳси ҳам бунга мисол бўлади. Олдимизга катта мақсад қўйилган экан, бундай хато қилиш ярамайди”, – деди Қосимов.
Фикрлар