Миржалол Қосимов: Мен бугун Дилшодбек Аҳмадалиевни танимадим
Ads

 

Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Нефтчи” ўйини бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг ҳар иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Аввало олдинга қадам ташлаганимиздан хурсандман. Футболда руҳан тайёр бўлиши керак. Футболчиларимга биринчи ўйиндаги натижа таъсир қилгандек кўринди.

Дилшодбек Аҳмадалиевни танимадим. Достонбек Ҳамдамов бундан яхши ўйнай олади. Танаффусда улар билан гаплашдим ва ҳаммасини ўнглашди.

Мухлисларни яхши ўйинлар орқали стадионга қайтариш мумкин. Фақатгина натижалар билан эмас.

Биринчи даврада ҳимояда камчиликларга йўл қўйгандик. Шунинг учун ўз футболчиларимизни ортга қайтардик. Қолаверса, Отабек Шукуров бугун нисбатан олдинда ўйнади.

Мен “Бунёдкор”га келганимдан бери ўзаро алоқани ўнгладим. Улар яқиндан алоқада бўлишди. Шунинг учун мана ўзимизни ўнглаб бормоқдамиз. Қолаверса, “Бунёдкор”нинг либосидаги юлдуз осонликча юзага келмаган. Уларни қўлга киритишда олдинги футболчиларнинг ҳиссаси ҳам бор. Шунинг учун буни оқлаш керак, - дейди Қосимов.