Миржалол Қосимов: "Охирги 15 дақиқада натижа учун ҳаракат қилдик"
Cоcа-Cоlа Суперлига 16-туридан ўрин олган ОКМК – “Олимпик” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Муҳими натижага эришдик. Қолаверса, тезкор ва қизиқарли, шунингдек, қарши ҳужумларга бой учрашув бўлди. “Олимпик” жамоасига қарши тўп тепиш осон эмас. Яхши йигитлардан иборат жамоа саналади ва қийинчилик туғдиришди. Охирги 15 дақиқада натижа учун ҳаракат қилдик.
Гадоев ҳимоядан ҳужумга яхши қўшилади. Шу сабаб Шохруҳни ҳимояда ўйнатдик. Комилов жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди ва бироз вақт керак.
Ҳақназарийда ҳам жароҳат бор. Кичик жароҳат, аммо шу кичик жароҳат катталашиб кетмаслиги учун Сияваш қайдномага киритилган бўлса-да, майдонга туширмадик”, – деди Қосимов.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар