Миржалол Қосимов: "Пахтакор"га қарши муносиб ўйнадик
Кеча Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
— Курашларга бой қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. "Пахтакор"га қарши ҳужумкор футбол намойиш этиб бўлмайди. Шу боисдан бугунги беллашувда тактик схемада ўзгариш амалга ошириб, 5-4-1 кўринишида ўйнашни лозим топгандик.
Умуман жамоамиз бугун ёмон ҳаракат қилмади. Кучли рақибга карши муносиб ўйнашди. Яратилган қатор вазиятларни голга айлантира олганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Танаффусдан кейин вазиятни ўнглаш мақсадида ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи тушириб, одатий 4-3-3 тактик схемасига кайтгандик.
Бироқ иккинчи таймдаги кутилмаган автогол ўйин тизгинини бузиб қўйди. "Пахтакор"даги тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди, ҳамда улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Бу билан "Пахтакор"ни табриклайман. Жамоамиз эса келгуси учрашувларда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилади. Олдимизда кубок доирасидаги баҳс турибди.
Фикрлар