Миржалол Қосимов: Шогирдларим билан фахрланаман
Ads

"Шиддатли ўйин гувоҳига айландик. Ҳозир Суперлигадаги деярли барча учрашувлар жуда ҳам томошабоп ва шиддатли кечяпти. Йигитлардан мамнунман, улар билан фахрланаман. Шогирдларим кубок учрашувидан сўнг тез “ўзларига кела” олишди ва бугун жуда ажойиб ўйин кўрсатишди.

Кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Якунда чиройли ғалабага эришдик. Келаси ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз", - деди мутахассис.