Миржалол Қосимов: "Сўнгги дақиқалар оғир ўтди"

Суперлига 10-туридан ўрин олган ОКМК – Металлург (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Керакли 3 очкога эга чиқдик, аммо бу осон бўлгани йўқ. Ўйлашимча, ҳақли тарзда ғалабага эришдик. 70-дақиқагача устунлик тўлиқ биз томонда бўлди ва иккинчи голни киритишимиз ҳам мумкин эди, аммо улардан фойдалана олмадик. Сўнгги дақиқалар анчагина оғир ўтди. Олдинда ФИФА кунлари кутиб турибди. Бу эса жароҳатдаги футболчиларнинг сафга қайтишида айни муддао бўлади.

Абдураҳмонов, Холмуродов, Абдураззоқов ҳали ўз устида кўп ишлаши лозим. Футбол жамоавий спорт тури ва шу сабабли кимнидир ажратиб кўрсатмайман".

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!