Миржалол Қосимов: Вазиятлардан фойдаланиш борасида қиладиган ишларимиз кўп

 

Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки ўйинидан ўрин олган “Нефтчи” – “Бунёдкор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бироқ ўйин борасида илиқ фикрлардан ташқари қониқмаган жиҳатларим ҳам бўлди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Тўпни ўзимизда назорат қилиб, чиройли комбинацион ҳужумлар атшкил этдик. “Нефтчи” дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратдик.

Биргина Элдор Шомуродовнинг ўзи биринчи бўлим мобайнида учта гол уриши мумкин эди. Бироқ ҳужумчимиз вазиятлардан фойдаланишда аниқ ўйнай олмаяпти. Умуман бу жиҳат бошқа футболчиларда ҳам яхши эмас. Бу борада ишлаймиз. Энг муҳими вазиятлар яратаётганимиз. Иккинчи бўлимда бироз бўшашдик, натижада “Нефтчи” футболчилари жонланиб қолишди.

Фарғона жамоаси ҳам худди биз каби ҳолатда, деб ўйлайман. Давралар оралиғида жамоа ўз таркибини кучайтириб, яхши натижалар қайд этишига тилакдошман", - дейди Миржалол Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!