Миржалол Қосимов хориж йиғинига кимларни жалб қилди? Тўлиқ рўйхат
Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиради. 20 январдан 2 февралга қадар олмалиқликлар хорижда шуғулланади.
Клуб матбуот хизмати жамоанинг Дубайга йўл олган тўлиқ таркибини маълум қилди.
Мураббийлар штаби
Бош мураббий: Миржалол Қосимов
Катта мураббий: Александр Волков
Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев
Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Ахмеров
Дарвозабонлар мураббийи: Павел Бугало
Таҳлилчи: Виталий Лушачев
Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов
Шифокор: Элёр Камалов
Массажчилар: Абдулла Ризбоев / Нурбек Жўраев
Оператор: Шерзод Бойиров
Футболчилар
Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев, Дилшод Ёқубов, Жамолиддин Ҳикматов.
Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев, Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Раҳмонов, Андрей Мишенко, Анзур Исмоилов, Искандар Бўсинов, Акрам Комилов, Шероз Жалолов.
Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов, Нодир Абдураззоқов, Ихтиёр Холмўминов, Шоҳруҳ Гадоев, Хуршид Ғиёсов, Алишер Жалилов.
Ҳужумчилар: Зафар Полвонов, Бобир Собиров, Александр Касьян, Мартин Боакье.
*Ўқув-машғулот йиғинида дарвозабон Валижон Раҳимов ва таянч ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётгани боис қатнашмайди. Раҳимов ва Абдуллаев АГМК жамоасининг Анталияда ўтадиган ҳал қилувчи ўқув-машғулот йиғинига қўшилади.
Фикрлар