Мирзабек Мирхалилов нуфузли турнирнинг финалига йўл олди

Беларуснинг Гомел шаҳрида ёшлар ўртасида афсонавий чарм қўлқоп устаси Алексей Юков соврини учун  ўтаётган бокс бўйича очиқ турнирда Мирзабек Мирхалилов финалга йўл олди.

Вазни 56 килограммгача бўлган Мирзабек Мирхалилов украиналик Илья Шучкин устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа М.Мирхалилов мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида мезбонлар вакили Максим Панковга қарши рингга кўтариладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!