Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: Кападзе келса-ю, аммо...
Хабарингиз бор, Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоасини соғлигидаги муаммолар туфайли тарк этди. Айни дамда унинг ўрнига келиши кутилаётган асосий номзод Темур Кападзе ҳисобланади.
"SPORTS.uz"нинг "You Tube" саҳифасидаги "Ўзбекча футбол" подкасти меҳмони бўлган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Кападзенинг бош мураббий этиб тайинланишига муносабат билдирди.
- Темур Кападзе ушбу терма жамоадаги барча футболчиларнинг ўйинини яхши билади. Чет элдан бошқа мураббий олиб келинса, у футболчиларни ўрганишга киришади ва дастлабки икки беллашувда (Ўзбекистон - Қирғизистон, Эрон Ўзбекистон) ўзига хос тажриба ўтказишга мажбур бўлади. Мана шу жиҳат хориждан мураббий олиб келиш вариантини тўхтатиб турибди. Агар ноябрда хориждан мураббий олиб келинганда, мақсадга муваффақ бўларди.
- Катанец даврида бирорта учрашувни хотиржам ютмадик. Натижа эса бўлди. Катанецнинг ўзи "мендан натижа сўранг", деб айтганди. Бироқ Темур Кападзе келса-ю, аммо иккинчи ўриндан бенасиб қолсак, унга тушадиган руҳий босим ҳақида ўйлаяпман.
Тўлиқ подкаст: https://www.youtube.com/live/AfdPq6RU4j8?si=qijo_oUD7cJYjMTd
Фикрлар