Миша Ге ЖЧда Чехия жамоасига мураббийлик қилади
Япониянинг Сайтама шаҳри 20-24 март кунлари фигурали учиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. Ушбу дунё биринчилигида 43 мамлакатдан 200 га яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Бироқ мазкур мусобақада терма жамоамиздан ҳеч ким иштирок этмайди. Маълум бўлишича, юртдошимиз Миша Ге Чехия терма жамоасида хореография бўйича мураббий сифатида рўйхатдан ўтган.
Сайтама шаҳри 2004 йили ҳам фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди. Жорий мусобақанинг яккалик баҳсларида ғолиб бўлган спортчиларга 64 минг АҚШ долларидан пул мукофоти топширилади.
Фикрлар