МЛС футболчиларининг маоши тенг ярмига қисқариши мумкин
МЛС раҳбарияти ва футболчилар ассоциацияси билан биргаликда коронавирус пандемияси келтириб чиқариши мумкин бўлган молиявий зарарларни енгиллаштириш борасида музокаралар ўтказмоқда.
Музокаралар чоғида лига раҳбарияти футболчиларнинг маошларини 50 фоизга қисқаритиш таклифини билдирган. Бироқ бу фақатгина мавсум бекор қилинганида кучга кириши мумкин.
Яъни агар чемпионатнинг жорий мавсумида футболчилар бошқа майдонга тушишмаса, унда улар шартномада кўрсатилган пулларнинг ярмини қўлга киритишади.
Агар барчаси мавсумни барвақт тугатиш билан якунланадиган бўлса, унда лига клублари 150 миллион долларни тежаб қолишади.
Фикрлар