МЛС клуби Балотеллини АҚШга чақирмоқда
Ads

"Филадельфия Юнион" клуби “Ницца” ҳужумчиси Марио Балотеллининг хизматларига қизиқиш билдирган, дея хабар беради Brotherly Game нашри.

28 ёшли италиялик футболчининг француз клуб билан тузган амалдаги келишуви мавсум сўнггида якунига етади. Трансфер нархи 5-6,5 миллион долларга баҳоланмоқда.

Балотелли 2016 йили “Ницца”га ўтган ва бу жамоа сафида 74 ўйинда 43 голга муаллифлик қилган.