МЛС президенти Ибрагимовичнинг қайси жамоага ўтишини айтди
МЛС президенти Дон Гарбер "Лос-Анджелес Гэлакси" форварди Златан Ибрагимович яна "Милан"га қайтишини айтди.
“У билан зерикмайсиз. Златан – қизиқарли шахс. Бизна айнан шундай йигитлар керак. Сўнгги икки йил ичида у деярли голлар билан боғлиқ барча рекордларни янгилади. Уни майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам кузатиб бориш қизиқ. У сизни асло зериктириб қўймайди ва шу боис мен ҳам унинг яна ортга қайтишини хоҳлардим. Аммо, бунинг барчаси “Гэлакси” билан боғлиқ. Билишимча у дунёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган “Милан”га кетади”, - дейди Гарбер.
Маълумот учун, 38 ёшли швециялик футболчининг "Лос-Анджелес Гэлакси" клуби билан амалдаги шартномаси декабрь ойида ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у эркин агент истаган жамоасига кетиши мумкин.
Ибрагимович 2010-2012 йилларда “Милан”да тўп сурган ва 85 та ўйинда майдонга тушиб, 56 та гол уришга эришган.
Фикрлар