МЛСда ажабланарли воқеа содир бўлди

МЛС чемпионатида камдан-кам кузатиладиган ҳолат рўй берди. Бунга “Нью-Йорк Сити“ клубининг янги трансфери сабаб бўлди.

“BeiN SPORTS“ нашрининг хабар беришича, Нью-Йорк клуби 14 ёшли Максимо Карризо билан профессионал шартнома имзолаган. Бундай ҳодиса МЛС тарихида умуман кузатилмаган эди.

2008 йилда туғилган Карризо клуб билан 2027 йил 31 декабрга қадар мўлжалланган шартнома имзолагани айтилмоқда. Қайд этиш лозим, у 2018 йил “Нью-Йорк Сити“ академиясига қабул қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!