ММА афсонаси Жон Жонс энди умуман жанг қила олмайди!

  • 04.02.2026 11:49
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

ММА афсонаси Жон Жонс соғлиғидаги жиддий муаммолар сабаб кураш қоидалари бўйича ҳамюрти Даниэль Кормье билан жанг қила олмаслигини эълон қилди.

"Менда оғир артрит бор, кўпчилик буни билмайди. Чап сон бўғим бутунлай артрит билан оғрияпти... Ўтган машғулот йиғинида кучли оғриқ билан ётишга мажбур бўлдим. Менинг уч ёшли ўғлим бор ва мен у билан ўйнашим учун ўзимни асрамоқчиман", – деди UFC афсонаси "Bloody Elbow" нашрига.

Маълумот учун, Жон Жонс профессионал ММА рекордида 28 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та бекор қилинган баҳс бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!