ММА. Анкалаев Перейрага қарши жанг қаерда ўтказилишини хоҳламоқда?
UFC'да ярим оғир вазн тоифасида иштирок этаётган россиялик таниқли аралаш жангчи Магомед Анкалаев ушбу дивизионда промоушен чемпиони бразилиялик Алекс Перейра билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Ҳозирча аниқ сана йўқ. Виза билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ, киришга рухсатим бор. Шунинг учун жангни АҚШда ўтказиш вариантлардан биридир. Лекин Перейра билан жанг Абу-Дабида бўлишини истардим. Бу мен учун энг яхши жой”, - деди Анкалаев MMA Junkie в YouTube каналига берган интервьюсида.
Анқалаев айни дамда UFC'нинг ярим оғир вазн тоифасида рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Перейра эса яқинда UFC президенти Дана Уайтнинг вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилар рейтингида америкалик Жон Жонсни ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар