ММА боксдан нима учун кўра қизиқарлироқ?
UFC шон-шараф зали аъзоси Даниэль Кормье ММА ни боксдан нима учун қизиқарлироқ деб билишини тушунтирди.
"Бокс энди унчалик қизиқарли эмас. ММА ундан ўзиб кетди. Айни дамда боксда Муҳаммад Али, Майк Тайсон, "Тўрт қирол" (Шугар Рэй Леонард, Марвин Хаглер, Томас Хирнс, Роберто Дюран) ва Леннокс Льюис давридаги каби динамика йўқ. Афсуск, бу ҳақиқат", – деди Кормье ўзининг You Tube каналида.
Маълумот учун, замонавий бокс 17-19 асрда, замонавий ММА эса ўтган асрнинг 90 йиллларида пайдо бўлган.
Фикрлар