ММА жангчиси жанжал сабабли кўзидан айрилди

  • 11 февраля, 14:27
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Россиялик аралаш яккакураш устаси Руслан Крайнов Краснодардаги тунги клубга ташриф буюрувчилар билан юзага келган можаро натижасида жиддий жароҳат олди, деб хабар бермоқда "NART Fight" клуби матбуот хизмати.

“Кеча жамоадаги биродаримиз фалокатга учради. Эҳтимол, кўпчилик Русланнинг бир кўзини йўқотгани ҳақида ҳам эшитгандир" - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Руслан Крайнов 29 ёшда. Россиялик 2022 йилда профессионал дебютини ўтказиб, тўртта ғалаба қайд этган, бироқ ҳозирга қадар мағлубият аламини таътиб кўргани йўқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию