ММА олами марказий осиёлик чемпионларни кутиб ол ёхуд Дана Уайтга саволлар бисёр...

  • 13 февраль, 11:47
  • 0
  • MMA

Ҳозирги кунга келиб, профессионал спорт оламида ММАнинг обрўси кундан-кунга ошиб бормоқда. Айниқса, промоушенларнинг сайи-ҳаракатлари туфайли, бутун дунёда ушбу спорт турининг ихлосмандлари кўпайгандан кўпаймоқда десак, янглишмаган бўламиз.

Тўғри, ҳаваскор йўналиши бу борада мақтана олмаслиги мумкин. Бироқ, профессионал ММА деярли боксни ҳам ортда қолдира олди. Ҳа, Марказий Осиёда ҳам ММАнинг ўз тарихи бор. Мазкур ҳудудда бу спорт турига бўлган қизиқиш, интилиш кучли. Турли хил промоушенлар муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жумладан, Octagon (Қозоғистон), ATF Championship (Ўзбекистон), MPL (Ўзбекистон), Naiza (Қозоғистон), WEF (Қирғизистон), Alash Pride (Қозоғистон) шулар жумласидандир.

Қозоғистон, Қирғизистон мамлакатларида нисбатан эртароқ ММА бўйича мусобақалар ўтказилган бўлса, Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб, ушбу йўналишда расман ассоциация ташкил қилинган ва турнирлар ташкил қилина бошланди. Бироқ, Ўзбекистонда ММАнинг тарихи 2000 йилларга бориб тақалади. Тўғрироғи, ушбу йилларда ўзбекистонлик Суннат Ильясов илк бор Ўзбекистон номидан жанглар ўтказишни бошлаган. Шунингдек, Шавкат Ўроқов, Аюбхон Камолов, Гулбаҳор Амантаевалар ўзбек ММАсининг байроқдорлари ҳисобланади.  Суннат Ильясов ҳамда Гулбаҳор Амантаева панкратион бўйича жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритишганди. Хуллас, ўзбекистонда ММАга бўлган қизиқиш айнан 2000 йилларда бошланган.

Братья

Тожикистонда ҳам ушбу спорт тури нисбатан янгироқ. Бироқ, ҳозирги кунга келиб, ҳаваскор йўналишда жаҳоннинг энг кучли мамлакатлар сафидан ўрин олган. Қолаверса, профессионал жангчилари ҳам аста-секин жаҳоннинг нуфузли промоушенлари билан шартнома имзоламоқда. Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонда ҳам ҳаваскор йўналишга жиддий эътибор берилмоқда ва шунинг учун ҳам жаҳон ҳамда қитъа чемпионатларида совринли ўринларни қўлга киритишни бошлашди. Бунга яққол мисол тариқасида  IMMAF доирасида 2024 йилги навбатдаги жаҳон чемпионати айнан Ўзбекистонда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтишини ҳам айтиб ўтишимиз мумкин.

Нисбатан Туркманистонда бу спорт ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Аммо, туркманистонлик Давлетжон Яхшимуродов Bellator жангчиси эканлиги ҳам ушбу юртда бу спорт турига бефарқ эмаслигига мисол бўла олади.

Давлетжон
Афғонистонда ҳам яккакураш турлари яхши ривожланганлигини айтиб ўтишимиз мумкин. Ҳозирда кўплаб афғон спортчилари хорижда истиқомат қилади. Жумладан, UFC жангчилари Фарид ҳамда Жавид Башарат, Насрат Хақпарастлар айнан афғон миллатига мансуб эканлигини айтиб ўтишимиз жоиз. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Тўғри, уларнинг аксарияти бошқа юртда таваллуд топган, бироқ афғон миллатига мансуб эканлигини ўзи бу юртда аралаш жанг санъатларига қизиқишни оширишига хизмат қилади, деб айта оламиз. Эҳтимол, яқин йилларда бу юртдан янада кўплаб чемпионлар чиқар...

Жавид

Хуллас, Марказий Осиёда ММАнинг келажаги порлоқ деб айта оламиз. Келинг Марказий Осиёлик ММА жангчиларининг жаҳоннинг энг нуфузли промоушени UFCдаги фаолиятига тўхталиб ўтсак, Демак, қирғизистонлик Валентина Шевченко аёллар ўртасида супер енгил вазн (56,7 кг) тоифаси собиқ чемпиони ҳамда энг ёрқин жангчиси, унинг синглиси Антонина Шевченко ҳам ҳар ҳолда жиддий атлет саналади. Қолаверса, қирғизистонлик ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида Миқтибек Оралбай ажойиб дебют қилиб, Урош Медични мағлуб этди. Албатта, Оралбай  ушбу вазндаги ТОПларга ҳам бошоғриқ бўлади.

Киргизия

Тожикистондан эса сўнги йилларда жаҳоннинг нуфузли промоушенида фаолият олиб бораётганлар кўпайиб бормоқда. Жумладан, енгил вазн(70,3 кг) тоифасида “Тожикистонлик Ҳабиб” дея эътироф этилувчи Нурулло Алиев UFCдаги юришини омадли бошлади ва унда ҳам имконият юқори. Яқин келажакда чемпионликка даъвогарлар қаторида эътироф этилса, ажаб эмас. Шунингдек, бу мамлакатдан Лойиқ Раджабов, Муин Ғофуров, Муҳаммад Наимовлар ҳам UFCжангчилари саналади.

Таджикистан11

Қозоғистонда эса энг ёрқин жангчи бу- Шавкат Раҳмонов! Шавкат нафақат Қозоғистонда балки бутун жаҳонда ҳам жуда таниқли спортчи ҳисобланади. UFCни мунтазам кузатиб борадиганлар бу жангчи ҳақида етарлича маълумотга эгалар. Шубҳасиз, ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида чемпионликка даъвогар!  Шунингдек, Азат Максум, Асу Алимбаев, Сергей Морозов, Мария Агапова ва дебют жангида Умар Нурмагомедов билан жанг қилувчи Бекзат Алмаханларни айтиб ўтишимиз мумкин. Улар ҳам ўз дивизионларида етакчилар учун муаммога айланади.

казахистан

Ўзбекистонда эса Нурсултон Рўзибоев UFCдаги энг ёрқин дебютлардан бирининг муаллифи бўлди. У Бруно Феррейрани қай тарзда нокаутга учратганидан мухлисларни хабари бўлса керак. Шунингдек, Маҳмуд Мурадов ҳам бу промоушенда 4 та ғалабани қўлга киритиб улгурди. Богдан Гуськов эса, Волкан Оздемирдан учралган мағлубиятдан сўнг, Зак Паугани нокаутга учратган ҳолда ғалабали юришини бошлаб олди. Тўғриси, Нурсултон Рўзибоев ва Маҳмуд Мурадов ўрта вазн (83,9 кг) тоифасида кучлилар сарасига киришга ва чемпионликка даъвогар мақомига эришишга қодир...Бунга умид қиламиз. Саидёқуб Қаҳрамонов ўта енгил вазн (61.2 кг)да UFCда кетма-кет 2 ғалабага эришди. Яъни, Тревин Жонс ҳамда Ронни Лоуренсни муддатидан аввал мағлуб этди ва Саид Нурмагомедов билан жангда тотал устунлик қилаётган бир паллада, кичик хато туфайли бўғиш усулига тшиб мағлуб бўлди. Бироқ ушбу мағлубиятдан сўнг UFC Қаҳрамонов билан хайрлашди. Очиғи, тушунарсиз қарор! Бу борада Дана Уайтга саволлар бисёр... Ваҳоланки, Қаҳрамонов ушбу дивизионда янгилик яратишга қодир жангчи эди.

узбБу шунчаки Марказий Осиёлик UFC жангчилари эди холос. Бу ҳудуддан Bellator, ONE Championship, PFL, ACA, LFA , RIZIN, промоушенларда ҳам жанг қиладиган кўплаб спортчилар бор. Бу ҳақида ҳам кейинроқ маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Бу мақолани ўқиб, моҳият нимада эканлигини яхши англамаган бўлсангиз. Шу икки оғиз сўз билан аниқроқ ифода этаман. ММА олами марказий осиёлик бўлажак чемпионларни кутиб ол!

Аҳмадбек Эшматов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!