ММА турнирида блогерлар октагонга кўтарилди... Дев ва пакана жангини томоша қилинг

Гданскда (Польша) польшалик блогерлар, рэпперлар ва бошқа таниқли шахслар ўртасида Fame MMA доирасидаги жанг кечаси ўтказилди. Мазкур турнир бешинчи бор ўтказилди.

Унда 18 ёшли "Лорд Крашвилл" номи билан машҳур Марек Крушек баландлиги 130 сантиметр бўлган 24 ёшли "Мини Мике" яъни Матеуш Крзйзановски устидан иккинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Иккаласи ҳам Польшада машҳур блогерлар ҳисобланади. Крушекнинг youtube каналида 1,1 миллион ва Instagram да 1 миллион, “Мини Майк”нинг youtube сида 824 минг, Instagram саҳифасида 937 минг ўқувчиси бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!