Модрич, Кроос, Асенсио ва яна 3 нафар футболчининг "Реал"даги тақдири нима бўлади?
"Реал" Мадрид футболчиларининг шартномалари билан боғлиқ вазият маълум бўлди.
Шу йилнинг июнь ойида Тони Кроос, Лука Модрич, Дани Себальос, Мариано Диас, Марко Асенсио ва Начо Фернандеснинг клуб билан имзолаган амалдаги шартномалари якунига етади.
El Partidazo de COPE хабарига кўра, Тони Кроос билан шартнома узайтирилиши унинг қарорига боғлиқ. Германиялик ярим ҳимоячи фаолиятини 2023 йилда якунлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Модрич, Себальос ва Асенсио бўйича якуний қарор мавсум охирида қабул қилинади.
Начо билан шартномани бир йилга узайтириш таклиф қилинган. Агар ҳимоячи ушбу таклифни қабул қилмаса, у жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Айни дамда фақат Марианонинг келажаги аниқ. "Реал" раҳбарияти ушбу футболчининг шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти ва шу сабабли у мавсум охирида жамоани тарк этади.
Фикрлар